Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

дейишиб Пайғамбар с.а.в.нинг гапларини ҳеч кимга эшиттирмасликка уринишди.


Иш шу даражагача етиб бордики, бир нечалари Муҳаммад с.а.в.нинг сеҳргарлиги, Қуръоннинг сеҳр экани ҳақида уйдирмалар ўйлаб топишди. Аллоҳга қарши бўҳтонлар уюштиришиб, одамларни Муҳаммадга яқинлашмасликка кўндирмоқчи бўлишди. Бунинг учун қизиқтириш усулини ҳам, қўрқитиш усулини ҳам қўллашди. Улар одамлар Қуръонни эшитиб, унинг Аллоҳнинг каломи эканини англаб қолишларидан чўчирдилар. Чунки ўзлари сиртларидан сир бой бермаганлари билан, дилларида Қуръон Аллоҳнинг каломи эканини англаб турардилар.


Уларнинг режаларига кўра, кўчманчи ҳам, ташқаридан келганлар ҳам, туб аҳоли ҳам имонга келиб қолмаслиги керак эди. Улар ўзларича Исломнинг ғалабаси, байроғининг юқори кўтарилишини ортга сурмоқчи, Парвардигорнинг қўшини кўпайиб кетишига, сўзи олий бўлишига тўсқинлик қилмоқчи бўлдилар. Озгина ақлларини ишлатганларида бундай иш олдида ўзларининг пашша ҳам эмасликларини англаган бўлардилар.


Шундай қилиб бу Қуръоннинг Аллоҳнинг каломи эканини англашлари гоҳ-гоҳида уларга тинчлик бермай қоларди.
Хожаларнинг ўзлари кечқурунлари бир-бирларидан яширишиб, Пайғамбар с.а.в.нинг уйларига боришиб, Қуръон оятларини тинглашарди. Қайтаётганларида бир-бирларини кўриб қолишса, омма билиб қолмаслиги учун қайтиб яна келмасликка аҳдлашардилар. Лекин барибир яна қайта келаверардилар. Қуръон уларнинг ақлларидан ушлаганди. Қайси бирлари, нақадар ажойиб, нақадар ширин, нақадар тошқин, нақадар сероб, дейишдан ўзини тия олмасди. Шу билан унинг одам боласининг гапи эмаслигига иқрор бўларди.


Бир томондан Қуръон Аллоҳнинг каломи эканини англашлари уларга тинчлик бермаётган бўлса, иккинчи томондан уларни ўзларининг санамлари, ота-боболарининг ҳаёт тарзи, манфаатлари, истаклари тортиб турарди.
Қалб кўзи очиқ, ақли булғанмаган кишилар Қуръон булоғидан сув ичиб, имон келтириб, тақводор бўлди.
Қалб кўзи кўр, дунёга муккасидан кетган, тубан кимсалар эса ўз санамларининг қучоғида кўрлигича қолаверди.
Шундай қилиб, имонга келган келди, келмаган келмади.
Кимдир эртароқ келди, кимдир кечроқ.

 

Кейин Мадинаи мунавварада Ислом давлати барпо бўлиб, Ислом бутун яриморолга ёйилди. Кейинроқ эса бу нур ўша пайтдаги йирик

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204